Линклар

Ўзбекистон фуқароси қотилликда айбланмоқда


Бишкекда қирғизистонликни пичоқлаб қўйган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар матбуот хизмати хабар берди.

Пичоқланган фуқаро касалхонада жон берган. Милиция ходимларининг тезкор ҳаракати натижасида бу жиноятда айбланиб Ўзбекистон фуқароси, 33 ёшдаги А.Ҳасанов қўлга олинган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, Бишкекда вақтинча яшаётган А.Ҳасанов ўз уйида Қўчқор ота шаҳридан бўлган қирғиз фуқароси билан жанжаллашиб қолган ва уни пичоқлаган.

Мазкур жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG