Линклар

logo-print

Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон орқали ўтмоқда


Россия ҳукумати томонидан Афғонистонга берилган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қисми Ўзбекистон орқали Ҳайратон портига етказилган.

Бу ҳақда “Новости” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Россиянинг Кобулдаги элчихонаси вакили Георгий Мишиннинг айтишича, айни пайтда Москва Афғонистонга яна 105 вагон ун жўнатган.

Бу инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида сақлаб турилибди.

“Новости” агентлигининг Афғонистон ҳукуматидаги манбага таяниб ёзишича, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида етиб келишига Ўзбекистон томони тўсқинлик қилаётир.

“Айни пайтда Афғонистон чегарасида ун юкланган 30 вагон инсонпарварлик ёрдами йиғилиб қолган.

Бироқ Ўзбекистон томони бу юкнинг Афғонистонга юборилиши жараёнини кечиктираётир”, деб билдирган “Новости” агентлигига Афғонистон ҳукуматидаги манба.
XS
SM
MD
LG