Линклар

logo-print

Ҳолбрук Покистонга сафар бошлади


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Исломободга борди.


Бу ерда АҚШ расмийси Покистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, минтақа хавфсизлигига оид масалалар, жумладан, эктремизмга қарши самарали кураш стратегиясини муҳокама қилишни режалаштирган.


Хавфсизлик масалаларига бағишлаб Германияда ўтказилган анжуманда чиқиш қилган Ричард Ҳолбрук Афғонистонга тинчлик ва барқарорлик олиб келиш уринишлари Ироқда қилинган сай-ҳаракатлардан ҳам машаққатлироқ бўлишини таъкидлади.

Ҳорлбрук сўзларига кўра, Афғонистонга қўшни давлатлар, жумладан, Покистонни ҳам бу жараёнга жалб этиш мумкин бўлган янгича ёндашув зарур.

XS
SM
MD
LG