Линклар

logo-print

Шри Ланкада худкуш аёл ўзини портлатди


Шри Ланкада худкуш аёл томонидан содир этилган портлаш оқибатида 17 киши нобуд бўлди.


Шри Ланка Мудофаа вазирлигига кўра, хавфсизлик кучлари маҳаллий қочқинлар лагери олдида бир гуруҳ фуқароларни текшираётган маҳал, улар орасида бўлган худкуш аёл ўзини портлатиб юборган.


Шри Ланка ҳукумат кучлари бир неча ойдан бери мазкур ҳудудда Тамил сепаратчиларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.


Ҳарбийлар "Тамил Йўлбарслари" гуруҳи яқин кунларда тор-мор этилиши тўғрисида баёнот тарқатди.


Мазкур гуруҳ 25 йилдан буён мамлакат шимолида мустақил Тамил давлати тузиш мақсадида Шри-Ланка ҳукумати билан қуролли кураш қилиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG