Линклар

ЕИ расмийси Абхазияга борди


ЕИнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича юқори мартабали расмийси Абхазияга сафар қилди.


Европа Кенгашининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Томас Ҳаммарберг ўзининг бир ҳафталик сафари давомида ўтган йил август ойида Россия-Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг айирмачи ўлкалар ва Грузиядаги инсон ҳуқуқлари вазиятига баҳо беради.


Бугун ЕИ расмийси Сухуми шаҳрида Грузиянинг айирмачи Абхазия ўлкаси расмийлари, жумладан, ташқи ишлар вазири Сергей Шамба билан учрашади.


Август ойидаги қисқа муддатли ҳарбий можародан сўнг расмий Москва Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган эди.



XS
SM
MD
LG