Линклар

Япония автомобилсозлари касодга учрамоқда



Япониянинг автомобил ишлаб чиқарувчи Nissan Motor компанияси глобал иқтисодий бўҳрон туфайли март ойига қадар 2.9 миллиард доллар зарар кўриши мумкинлигини маълум қилди.


Бундан ташқари компания 2010 йилга қадар 20 минг кишини ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу компаниянинг жаҳон бўйлаб ўз ишчи кучини 8.5 фоизга қисқартишини англатади.


Nissan расмийларига кўра, компания учинчи чоракда жаҳон бўйлаб 731 мингта машина сотишга муваффақ бўлган, холос. Машиналар сотиш кўлами ўтган йилга солиштирганда 19 фоизга тушиб кетган.

Ўтган ҳафта Япониянинг яна бир йирик автомобил ишлаб чиқарувчи "Тойота" ширкати 2008 йил давомида 4 миллиард доллар зарар кўргани тўғрисида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG