Линклар

logo-print

Польша ўз фуқароси қатл этилишини қоралади


Польша ҳукумати ўз фуқаросининг Покистондаги толиблар томонидан қатл этилишини кескин қоралади.


Польшалик муҳандис Петр Станчакнинг ўлдирилишини ўта ваҳшийлик, дея таърифлаган Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский ушбу воқеага алоқадорликда гумон қилинган шахсларни ҳибс этишга буйруқ берилганини билдирди.


Якшанба куни толиблар Польша фуқаросини қатл этиш жараёни туширилган видеони жамоатчиликка ошкор қилган эди.


2002 йилда Покистондаги жангарилар америкалик журналист Даниэл Перлни ҳам шу шаклда қатл қилган эди.


XS
SM
MD
LG