Линклар

Қирғиз депутатлари ҳукумат қарорини қўллади



Қирғизистон парламентининг мудофаа ишлар бўйича қўмитаси мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпишга оид ҳукумат қарорини қўллаб-қувватлади.


Яқин кунлар ичида парламентнинг халқаро муносабатлар ва қонунчилик қўматалари ҳам ҳукумат қарорини муҳокама қилади.


Пайшанба куни эса мазкур қарор парламентда овозга қўйилади.


Айни пайтда¸ Қирғизистондаги “Кабар” ахборот агентлиги Россия бош вазири ўринбосари Сергей Ивановнинг Манас ҳарбий базасининг ёпилиши билан Москванинг Қирғизистонга кредит ажратиши ўртасида умуман алоқадорлик йўқ, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

XS
SM
MD
LG