Линклар

АҚШ иқтисоди қутқарилиш арафасида


Президент Обама Вашингтон сиëсатчиларини¸ ҳозир анъанавий республикачи-демократ ўйинини ўйнаш мавриди эмаслиги ҳақида қатъият билан огоҳлантириб келмоқда.

Президент Обама Вашингтон сиëсатчиларини¸ ҳозир анъанавий республикачи-демократ ўйинини ўйнаш мавриди эмаслиги ҳақида қатъият билан огоҳлантириб келмоқда.

Қизғин мубоҳаса ва қаршиликдан сўнг¸ АҚШ Сенатининг мамлакат иқтисодини инқироздан чиқаришга қаратилган президент Обама режасини қабул қилиши кутилмоқда.

Normal 0

Душанба куни АҚШ Сенати президент Обаманинг 820 миллиард долларлик қутқарув лойиҳасини қизғин мубоҳаса қилишни давом эттирди. Оқ уй маъмурияти¸ мазкур лойиҳанинг кечи билан сешанба куни қабул қилинишига умид билдирмоқда.

АҚШ Конгрессининг қуйи қисми – Намояндалар палатаси тасдиғидан ўтган Обама режаси Сенатдаги республикачи мухолифларнинг кескин қаршилигига учрамоқда.

Бундай қаршилик давом этар экан¸ президент Обама режа мухолифларини вақтдан бой бериш оқибатида оддий америкаликлар бошига тушаëтган иқтисодий кўргуликлар¸ янада кўпайишидан огоҳлантирди.

- Ҳаракат бошлаш фурсати ҳозир пишиб-етилди. Агар биз бугун ушбу режани амалга кўчириш борасида қатъий ҳаракат бошламасак¸ биз бошдан кечираëтган иқтисодий инқироз миллий фалокатга айланади. Яна миллионлаб америкаликлар ўз иш ўринлари¸ уйлари ва тиббий суғурталаридан айриладилар¸ миллионларнинг нормал ҳаëт ҳақдаги орзулари саробга дўнади¸ деди сенаторларга қилган мурожаатида президент Обама.

Обаманинг бундай кескин огоҳлантируви билан кетма-кет эълон қилинган расмий маълумотга кўра¸ январ ойида яна 600 мингга яқин америкалик ўз ишидан ажраган ва мамлакат бўйлаб ишсизлик даражаси 7¸6 фоизга етган.

Хабарларга кўра¸ сешанба куни Обама маъмурияти ҳозирлаган қутқарув дастурининг¸ мухолифлар талабига мувофиқ таҳрир этилган ҳолда¸ Сенат тасдиғидан ўтиши кутилмоқда.

Президент Обама келаси ҳафтага бориб¸ Намояндалар палатаси ва Сенат қабул қилган икки кўринишдаги ҳужжат орасидаги тавофутнинг муроса йўли билан силлиқланишига умид қилмоқда.

Зотан¸ режанинг расман амалга кўча бошлаши учун АҚШ Конгрессининг иккала палатаси ҳам айни лойиҳани тасдиқлаши лозим.

Вашингтонда азалий анъанага кўра¸ демократ ва республикачилар ўртасидаги сиëсий ўтин авжга чиқиб бораëтган бир кезда¸ Барак Обама ўз режаси учун жамоатчилик таянчини қозониш ҳаракатига тутинди.

Душанба куни Америка халқига телемурожаат қиладиган Обама¸ ҳафта давомида иқтисодий инқироздан энг кўп зарар кўрган Индиана ва Флорида штатларига сафар қилиб¸ оддий америкаликлар билан учрашади.

Сафар олдидан президент Обама¸ Вашингтон сиëсатчиларини ўз асосий вазифалари ана шу оддий халқ манфаати учун хизмат қилиш эканини унутмасликка чақирмоқда.

- Бутун мамлакат бўйлаб¸ оддий америкаликлар қўл учида кун кўрмоқда ва улар бугун биз ўз олдимизда турган вазифани адо этишга қанчалар муносиблигимизни кузатмоқдалар. Келинглар¸ ўзимизнинг бу вазифани лойиқ даражада бажара олишимизни оддий америкаликларга кўрсатайлик! Келинглар¸ Америка орзусини бугун ҳам омон сақлаб қолиш учун қўлдан келган ишни қилайлик¸ деди яна Конгресс аъзоларига хитобида президент Обама.

Ҳозирча¸ Обама маъмурияти ҳозирлаган қутқарув дастурига оид тафсилотлар жамоатчиликка ошкор этилмади.

Обаманинг таъкидлашича¸ бу лойиҳанинг асос-мақсади АҚШ иқтисодини қайтадан тўғри йўлга солиш орқали уни ҳозирги иқтисодий таназзул домидан тортиб олишдир.
XS
SM
MD
LG