Линклар

Сколари Челсидан кетди


Россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли Челси футбол жамоаси тренерсиз қолди.

Премьер-лигада тўп сурувчи жамоанинг энди собиқ мураббийси Луиз Филиппе Сколарининг бу вазифадаги етти ойлик фаолияти “қониқарсиз” топилди.

Челсининг расмий баёнотига кўра, Сколари “жамоанинг кейинги ойлардаги ўйини ёмонлашиб боргани” сабабидан ишдан ҳайдалган.

Челси жамоаси премьер-лигада тўртинчи ўринга тушиб қолган.

Сколари футбол дунёсида таниқли тренерлардан бири бўлиб ҳисобланади.

2002 йилда у Бразилия термасини жаҳон чемпиони қилган, 2004 йилдаги Европа чемпионатида эса Португалия айнан Сколари етакчилигида финалга чиққан.
XS
SM
MD
LG