Линклар

Тошкентда Алишер Навоий хотирланди


9 феврал куни Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий боғида буюк мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 568 йиллиги муносабати билан олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва талаба-ёшлар йиғилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилади.

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Абдулла Орипов “президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган навқирон авлод маънавиятини юксалтириш, ёшларни соғлом тафаккур соҳиблари этиб вояга етказишда Алишер Навоий меросини чуқур ўрганишга, кенг тарғиб ва ташвиқ этишга, шоирнинг умрбоқий асарларининг мазмун-моҳиятини ёшлар онгу-шуурига чуқур сингдиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани”ни таъкидлаган.

Шунингдек, кеча Ўзбекистон пойтахтидаги Шоирлар хиёбонида Алишер Навоий ижодига бағишланган мушоира бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG