Линклар

Қирғизистонга Хитой ва Ўзбекистондан хавфли моддалар келтирилмоқда


Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, зараркундаларга қарши ишлатиладиган ДТТ (дихлордифенилnрихлорэтан) ва ГХЦГ (гексахлорциклогексан) каби заҳарли кимёвий дорилар Қорасув ва Ўш бозорларида очиқ сотилмоқда. Бу ҳақда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Ўш ҳудудий бошқармаси катта нозири Маметжума Қарақўзуевнинг Озодликка маълум қилди.

Мутахассислар мазкур кимёвий моддалар саратон ва бепуштлик иллатини юзага келтириши, чақалоқларнинг ногирон туғилишига сабаб бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқдалар. Маҳаллий расмийлар ҳозирча бунга муносабат билдирганлари йўқ.
XS
SM
MD
LG