Линклар

Бўлажак келин-куёвлардан вирус топилди


Самарқанд вилоятида никоҳдан олдинги тиббий кўрик чоғида уч кишида одам иммунтақчиллиги вируси аниқланган. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги Самарқанд вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи Исмат Жумаевга таянган ҳолда хабар қилади.

“2008 йилда 4 400 ёш йигит-қизни никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтказган пайтимизда улардан учтаси ОИТСга чалингани аниқланди”, дея иқтибос келтиради REGNUM самарқандлик шифокор Исмат Жумаев сўзларидан.

Шунингдек, Жумаев ҳозирда Самарқанд шаҳри ва вилоят туманларида ОИТСга қарши кураш бўйича 37 та ишонч кабинети ишлаб турганини ҳам маълум қилди.
XS
SM
MD
LG