Линклар

Россияда меҳнат муҳожирларининг аҳволи оғир


Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россиядаги меҳнат муҳожирлари аҳволига оид ҳисоботни эълон қилди.


Ҳисоботда айтилишича, россиялик иш берувчилар меҳнат муҳожирларига маошларни мунтазам тарзда тўламай келмоқда.

Муаллифларга кўра¸ милиция тазйиқлари ва кўчадаги зўравонликлар таҳдиди остида яшаётган меҳнат муҳожирлари аҳволи иқтисодий бўҳрон туфайли янада оғирлашиши мумкин.


Human Rights Watch Россия ҳукуматини меҳнат муҳожирлари масаласига жиддий ёндашишга чақиради.


Ҳуқуқ ҳимоячиларининг билдиришича, ҳозирда Россияда тўққиз миллионга яқин хорижлик меҳнат қилмоқда. Улардан қарийб 40 фоизининг қурилиш объектларида ишлаши айтилади.

XS
SM
MD
LG