Линклар

logo-print

Эрон АҚШ билан музокараларга тайёр



Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ ўзаро ҳурмат ва адолатли сиёсат юрита олишини исботласа, расмий Теҳрон бу давлат билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.


Эрон Ислом инқилобининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда чиқиш қилган Маҳмуд Аҳмадийнажод президент Барак Обама бошқаруви даврида АҚШнинг Эронга нисбатан ёндашувида вақтинчалик тактика эмас¸ балки сиëсат моҳияти ўзгариши лозимлигини таъкидлади.


Барак Обама ҳам душанба куни Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида ўз маъмурияти Қўшма Штатларнинг Эрон билан бевосита гаплашиш имконини ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.


Эрон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро дипломатик алоқалар 1979 йилги Эрон Ислом инқилобидан сўнг тўхтатиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG