Линклар

АҚШ режасининг ижроси кечиктирилиши мумкин



Чехия ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг АҚШ радар станциясининг Чехияда аввал режаланган каби икки йил эмас, балки беш ёки олти йилда ўрнатилиши кутилаётганини билдирди.


Мазкур баёнот Чехия ташқи ишлар вазирининг Вашингтон сафари арафасида янгради. Карел Шварценбергнинг АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан музокаралар ўтказиши белгиланган.


Эрон ва Шимолий Корея каби давлатларнинг эҳтимолий ракета ҳужумига қарши АҚШ аввалги маъмурияти Чехия ва Польша ҳудудларига мудофаа тизими элементларини жойлаштиришни режалаштирган эди.


Ўтган ҳафта Мюнхен хавфсизлик анжуманида гапирган АҚШ вице -президенти Жозеф Байден расмий Вашингтон мудофаа тизими режасини давом эттиражагини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG