Линклар

logo-print

Австралия: ёнғин бартараф этилмоқда


Австралия ҳукумати мамлакат жануб-шарқида авж олган ўрмон ёнғини қурбонлари сонининг 170 дан ортганини маълум қилди.


Мельбурн шаҳрига туташ чакалакзорларга тушган ўт бир неча кун ичида ўнлаб кичик шаҳарчаларни кулга айлантирди, 300 минг гектар ер буткул ëниб кетди.


Ёнғин натижасида 750 дан ортиқ уй вайронага айланиб, қарийб 5000 киши уйсиз қолди.


Айни пайтда полиция жанубдаги айрим ёнғинлар атайлаб уюштирилганини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG