Линклар

Минтақада яна бир оға...


Исломий инқилоб санасини нишонлаш баҳонасида Эрон президенти яна узоқ ва яқин давлатларга сиëсий мужда йўллади.

Исломий инқилоб санасини нишонлаш баҳонасида Эрон президенти яна узоқ ва яқин давлатларга сиëсий мужда йўллади.

Исломий инқилобнинг 30 йиллигини катта байрам қилаëтган Эрон ҳукумати ўзининг дунë¸ хусусан минтақа давлатлари учун биродар ва оға эканлигини таъкидлади.

Normal 0

Эрон Ислом инқилобининг 30 йиллиги мамлакат бўйлаб байрам қилинаëтган айни кунда Теҳрон раҳбари ўз ҳукумати АҚШ билан ўзаро ҳурматга асосланган музокарага ҳозирлигини билдирди.

10 феврал куни Теҳрон марказидаги Озоди майдонига тўпланган ўн минглаб эронликлар олдида нутқ сўзлаган президент Маҳмуд Аҳмадинежад¸ Барак Обама даврида АҚШ нинг Эрон сиëсати тактикаси эмас¸ балки моҳияти ўзгариши лозимлигини таъкидлади.

Шундай ўзгариш бўлган тақдирда¸ Эрон ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга тайëр¸ дея баëнот берди Аҳмадинежад.

“Эрон халқи ҳақиқий ўзгаришларни олқишлайди”¸ -дея қўшимча қилди Теҳрон раҳбари.

Бундай баëнотдан бир кун аввал АҚШ президенти Барак Обама Эрон исломий жумҳурияти билан бевосита мулоқотга ҳозирлигини яна бир бор таъкидлади.

1979 йилги Ислом инқилобидан сўнг америкаликлар дипломатларнинг гаровга олиниши юзасидан икки давлат ўртасидаги муносабатлар буткул тўхтатилган эди.

Президент Обама¸ Эрон ядровий дастури борасида халқаро майдонда кучайиб бораëтган хавотирлар ва Теҳроннинг Ҳамас ва Ҳизбуллоҳ каби ташкилотларни қўллаб-қувватлашига оид айбловларга қарамай¸ Эронга нисбатан янгича ëндашув тутиш ҳақида гапириб келмоқда.

Сешанба кунги маърузасида Аҳмадинежад жаҳондаги қудратли давлат ўлароқ Эрон қолган дунë билан дўстона муносабатда бўлиш истагида эканини баëн қилди.

- Бугунга келиб Эрон қудратли давлатга айланган бўлса-да¸ у дунëдаги барча давлатлар¸ хусусан минтақадагилар оғасидир. Бугун Оллоҳнинг марҳамати ила Эрон халқининг минтақадагилар билан алоқалари дўстона ва биродаронадир¸ деди президент Аҳмадинежад.

Айни пайтда¸ Эрон ахборот агентликларининг ëзишича¸ Озоди майдонига йиғилган ўн минглаб эронликлар “Америкага ўлим!”, “Исроилга ўлим!”¸ “Ядровий ëнилғи бизнинг ажралмас ҳаққимиздир!” деган шиорлар кўтариб олган.

Бу издиҳомни кузатган хориж журналистлари¸ бу йилги инқилоб байрамининг Эрон ядровий референдумига айланиб кетганини айтмоқдалар.

Эрон ҳукумати ҳар йил ўтказиладиган бу каби тантанали тадбирларни исломий инқилобнинг халқ орасида машҳурлиги белгиси сифатида талқин этади.

Аммо амалда аксарият эронликларнинг бу инқилобдан ҳафсаласи пир бўлиб улгурган ва оддий халқ инқилобчиларни адолат ва озодлик каби ўз асос ваъдаларини унутганликда айблаб келмоқда.

Фарда радиосига қўнғироқ қилган эронликлардан бири ҳам инқилобдан ҳафсаласи пир бўлганини яширмади.

- Бу инқилоб одамларга мусибатдан ўзга ҳеч нарса келтирмади. Ишонмасангиз¸ Эронга келиб¸ одамларнинг яшаш-туришига бир қаранг. Бу ерда бир кун Ғазо куни¸ эртаси Ҳамас куни¸ учинчиси Басиж куни¸ ундан кейин “Америкага ўлим!”, “Исроилга ўлим!” кунлари. Шўрлик эронликлар куни қачон келади¸ буни ҳеч ким билмайди¸ дейди ҳаддан ташқари сиëсийлашиб кетган Эрон муҳитидан безиб кетган оддий халқ вакили.

XS
SM
MD
LG