Линклар

logo-print

Имомали Раҳмон ЕИга сафар бошлади


Тожикистон президенти Брюсселда Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо билан учрашди.


Хабарларга кўра, ўзаро алоқалар истиқболи, жумладан, минтақа хавфсизлигига оид масалалар бугунги учрашувнинг диққат-марказида бўлган.


Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон раҳбари Душанбе-Москва муносабатлари совуқлашганига оид маълумотларни инкор қилди.

- Россия-Тожикистон муносабатлари ёмонлашгани йўқ. Ҳар қандай давлатлар ўртасида муаммолар пайдо бўлиши мумкин ва улар

мулоқот йўли билан ҳал этилади. Душанбе ва Москва ўртасида шу пайтгача ҳал этилмаган муаммолар мавжуд, бироқ ишончим комил¸

келаси ойлар давомида биз уларни ҳал этамиз¸ деди Тожикистон раҳбари.

XS
SM
MD
LG