Линклар

Исроилдаги сайловнинг дастлабки натижалари маълум


Исроилда ўтказилган умумий сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, ташқи ишлар вазири Ципи Ливнининг Кадима партияси 120 ўринлик парламентда 29 та ўринни эгаллаган. Ликуд партияси эса ҳозирча 28 та ўринни олган.

Натижалар шундай сақланиб қолса, Ливнида Исроил тарихида иккинчи аёл бош вазир бўлиш имкони пайдо бўлади ва у ҳозирданоқ Ликуд етакчиси - собиқ бош вазир Бенямин Натаняхуни Кадима етакчилигидаги коалицияга қўшилишга чақирди.

Лекин Натаняху ҳам ҳукуматни яна ўз қўлига олиш ниятида эканини айтмоқда.

Ҳеч бир партия парламентдаги кўпчиликка эга бўлмагани боис, коалицияни тузадиган сиёсатчини танлаш вазифаси президент Шимон Перес зиммасига тушади.
XS
SM
MD
LG