Линклар

Обама қарори Сенат томонидан маъқулланди


Сенатнинг 100 аъзосидан 61 нафари Барак Обаманинг иқтисодий қутқарув режасини маъқуллади, 37 сенатор унга қарши овоз берди.

Эндиликда қиймати 800 миллиард АҚШ долларига тенг режа кучга кириши учун уни Вакиллар палатаси ҳам маъқуллаши лозим бўлади.

Сенатнинг қарорини олқишлаган Обама Конгрессда режанинг қонунга айланиши пайсалга солинаётган пайтда бўҳрон чуқурлашиб бораётганидан огоҳлантирди.

Обама ўз режасининг ҳафтанинг охиригача кучга кириши мақсадга мувофиқ бўлишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG