Линклар

"Фитна" муаллифи Британияга киритилмади


Исломни таҳқирловчи фикрлари ва “Фитна” фильмини суратга олгани учун Ҳолландияда жиноий жавобгарликка тортилган ашаддий миллатчи депутат Герт Вилдерс Британияга киритилмади.

Аксилисломий қарашлари билан танилган сиёсатчининг айтишича, “Фитна” фильмини намойиш қилиш учун Британияга бормоқчи бўлганида, Буюк Британия расмийлари хавфсизлик сабабларига кўра, уни мамлакатга киритишдан бош тортди.

Бунга муносабат билдирган Вилдерс Британия ҳукуматини қўрқоқлик ва сўз эркинлигини бўғаётганликда айблади.

Лондон бевосита Вилдерс хусусида изоҳ бермади, лекин Британия ҳукумати экстремизмнинг ҳар қандай кўринишга қарши эканини баён қилди.

Вилдерс адоват қўзғаганлик ва мусулмонларни камситганлик айби билан Ҳолландия расмийлари томонидан тергов қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG