Линклар

logo-print

"Қозоқ амалдори бош вазирдан кўп маош олмаслиги лозим"


Қозоғистон бош вазири Карим Масимов давлатга қарашли идоралар ва банклар раҳбарларининг ойлик маошлари ўзиникидан кўп бўлмаслиги лозимлиги айтмоқда.

Бош вазир ўзининг интернет блогида ёзишича, ойига 700 минг танга ёки валютада ҳисоблаганда 4700 АҚШ доллар олади.

Давлат амалдорларининг ойликларини камайтириш орқали Масимов иқтисодий бўҳрон шароитида ишсизликнинг ошиши ва аҳоли даромадининг камайиб бораётганига оид муаммоларни ҳал қилиш ниятида эканини айтди.

Хабарларга кўра, бош вазирнинг амалдорлар маошини камайтириш буйруғи яқин кунлар ичида бажарилади.
XS
SM
MD
LG