Линклар

Рамзан Қодиров Аҳмад Закаевни ватанга қайтармоқчи


Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Россия қидирувга берган чечен айирмачилари эмиссари Аҳмад Закаевни ватанга қайтиб, маданият вазирлигида ишлашга таклиф қилди. Бу ҳақда “Российская газета”га берган интервьюсида гапирган Қодиров “Закаев жангари эмас, балки яхши актёр ва ўқимишли инсондир”, деди.

Россия ҳукумати террорчи, деб биладиган Закаев ўтмишда санъаткор бўлган ва ҳозирда Британияда сиёсий қочқин мақомида яшайди.
XS
SM
MD
LG