Линклар

АҚШ элчихонаси кичик грантлар беради


Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси демократияни ривожлантириш бўйича комиссиянинг Кичик грантлар дастурини эълон қилди. Мазкур дастурдан мақсад Ўзбекистондаги демократик институтлар ривожини қўллаш лойиҳаларига кичик грантлар ажратиш бўлиб ҳисобланади.

Жумладан, комиссия Ўзбекистонда мустаҳкам ва мустақил оммавий ахборот воситалари ривожига кўмаклашишга, фуқаровий таълимни қўллашга, ҳуқуқий меъёрлар ва инсон ҳуқуқларига риоя қилинишига, бозор ислоҳотларини қўллашга қаратилган лойиҳаларни қўлламоқчи.

АҚШ элчихонасидан маълум қилишларича, жисмоний шахсларга грант берилмайди, улар фақат нотижорат ноҳукумат ташкилотлари ёки ўзбек оммавий ахборот воситаларигагина берилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG