Линклар

logo-print

Ўзбек қочқини Швециядан бошпана топди


“Мемориал” ҳуқуқни муҳофаза қилиш маркази (Memorial Human Rights Center) ўзбекистонлик қочқин Муҳаммадсолиҳ Обутов Швециядан сиёсий бошпана топгани ҳақида хабар тарқатди.

Марказ хабарида айтилишича, Муҳаммадсолиҳ Обутов Украинадан Швецияга учиб кетган.

Қорақалпоғистонда масжид имоми бўлиб ишлаган Обутов ваҳҳобийликда айбланиб, 1996-2004 йилларда Ўзбекистонда қамоқ жазосини ўтаган.

2007 йилнинг 13 июнида у Россиянинг Красногорск шаҳрида Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланиб, Россия ички ишлар бошқармасига топширилган ҳамда 2008 йилнинг 31 майигача ҳибсда сақланган. Ўзбекистонда у республика Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбланиб, қидирувга берилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари саъй-ҳаракатлари билан ҳибсдан озод этилган Муҳаммадсолиҳ Обутов БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлик бошқармасидан қочқинлик мақомини олишга муваффақ бўлган.

Аммо Россияда Обутов учун Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи аримагач, ўзбек қочқини 2009 йилнинг 13 январ куни Украинага ўтиб кетишга мажбур бўлган.

Киевга келган ўзбек қочқини маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва БМТ ҚИОКБ ваколатхонасига мурожаат қилган.
XS
SM
MD
LG