Линклар

Кобулда портлаш ва отишма рўй берди


Кобулда ҳукуматга қарашли икки бинога уюштирилган ҳужум оқибатида 17 киши нобуд бўлди, 30дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.


Гувоҳларнинг билдиришича, икки худкуш шахс ўзини пойтахт шимолидаги қамоқлар устидан назорат қилувчи бошқарма олдида портлатиб юборган. Бу портлашда 10 киши нобуд бўлган, 30га яқин фуқаро тан жароҳати олган.

Шунингдек, бугун қуролланган икки номаълум шахс Адлия вазирлигига ҳужум қилган. Вазирлик қўриқчилари билан рўй берган отишмада ҳужум қилган шахслардан бири ўлдирилган, иккинчиси эса бино ичкарисида яширинишга муваффақ бўлган.


Маълум бўлишича, ҳужум уюштирилган пайт Адлия вазири бинода бўлган. Журналистлар билан телефон орқали боғланган вазир омон экани, бироқ бинони тарк эта олмаслигини маълум қилган.


Айни пайтда толибон ҳаракати ҳар иккалла ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG