Линклар

Ҳолбрук Покистон сафарини давом эттирмоқда


АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Покистоннинг қабилалар истиқомат қилувчи минтақасига сафар қилди.


Покистон расмийларига кўра, Ричард Ҳолбрук Афғонистон чегарасига туташ, этник пуштунлар назорати остида бўлган Мўҳманд шаҳрига борган.

Ҳолбрук Исломобод расмийлари билан толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши курашга оид АҚШ янги стратегиясини расмий муҳокама қилмоқда.


Айни пайтда¸ АҚШ расмийси сафар қилаётган минтақага яқин бўлган Пешоварда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида парламент депутати ва олти фуқаронинг жароҳат олгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG