Линклар

logo-print

Бокуда бош қўмондон қотиллик қурбони бўлди


Бугун Бокуда Озарбайжон ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони¸ генерал-лейтенант Раил Ризаев ўлдириб кетилди.


Расмийларнинг билдиришича, Раил Ризаев ўз хонадонидан чиқиб ишга кетаётган маҳал номаълум шахс унинг бошини нишонга олиб¸ ўқ узган. Шифохонага ётқизилган 64 ёшли генерал ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.


Озарбайжон ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG