Линклар

logo-print

Эрон ташқи ишлар вазири Бағдодда


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий Ироқ ҳукуматининг мамлакатни барқарор қила олиш имкониятларини олқишлади.


Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Бағдодда ироқлик ҳамкасби Хушёр Зебарий билан ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.


Шунингдек, Мутаққий ҳозирги вазиятда Ироқ хавфсизлиги борасида расмий Вашингтон ва Теҳрон ўртасида музокаралар бошлашга ҳожат йўқлигини таъкидлади.


АҚШ ва Эрон расмийлари 2007 йилнинг май ойидан буён Ироқдаги хавфсизлик масалаларига бағишлаб уч маротаба музокаралар ўтказган эди.


Расмий Вашингтон Эронни Ироқдаги жангариларга қурол-яроғ етказиб бераётганликда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG