Линклар

Исроилда овозларни санаш тугай деб қолди


Исроилда ўтказилган парламент сайловларидаги овозларни санаш қарийб якунига етиб қолди.


Унинг натижаларига кўра, ташқи ишлар вазири Ципи Ливнининг Кадима партияси 120 ўринлик парламентда 28 та ўринни эгаллаган.


Собиқ бош вазир Бенямин Нетаняху етакчилигидаги Ликуд партияси эса ҳозирча 27 та ўринни олган.

Ҳар иккила етакчи ҳам мазкур сайловларда ўз партияси ғалаба қозонганини эълон қилди.


Кадима партияси етакчиси Ципи Ливни собиқ бош вазир Бенямин Нетаняҳуни Кадима етакчилигида ҳукуматда коалиция тузишга чақирди:


- Бугун мен Бенямин Нетаняҳуга мурожаат қилмоқчиман. Сайловлар арафасида мен сиздан ўз етакчилигимдаги коалицион ҳукуматга қўшилишни таклиф қилган эдим. Сиз эса таклифимни рад этиб, халқнинг ўзи қарор қабул қилади¸ деган эдингиз. Халқ эса бугун Кадима партияси учун овоз берди - деди Ципи Ливни.


Айни пайтда Бенямин Нетаняҳу ҳукуматга ўзи етакчилик қилишини таъкидлаб, хавфсизлик масаласида кескин ёндашув тутаётган партиялар билан ҳукуматда коалиция тузишини билдирди.

XS
SM
MD
LG