Линклар

logo-print

Меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этмоқдалар


- Россияда тўрт миллионга яқин меҳнат муҳожири ноқонуний тарзда фаолият юритмоқда, дея баёнот берди Россия федерал миграция хизмати ходими Анатолий Кузнецов.


Унинг сўзларига кўра, ўтган йил давомида Россияга 23 миллион хориж давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келган¸ 22 миллиони эса Россияни тарк этган.


Кузнецовнинг билдиришича, ўтган йилга қараганда жорий йил январ ойида Россияга келаётган муҳожирлар сони 10 фиозга қисқарган.


Маълум бўлишича, ҳозирда Россиядан кетаётганларнинг кўп қисмини қурилиш ишларида фаолият юритган меҳнат муҳожирлари ташкил этади.

Россия федерал миграция хизматининг таъкидича, давом этаётган иқтисодий бўҳрон туфайли ишчи муҳожирлар ўз ватанига кетишга мажбур бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG