Линклар

logo-print

Бакиев савдолашувга жой қолдирди


Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш қарори ортида иқтисодий сабаблар мавжудлигини маълум қилди.


-Бу ҳеч қандай сиёсий тортишув эмас. Қирғизистон ва АҚШ, қолаверса Қирғизистон ва Европа ўтрасида ҳеч қандай сиёсий келишмовчилик мавжуд эмас.

Шу пайтгача АҚШ ва Европа Қирғизистонни ҳам иқтисодий¸ ҳам сиёсий масалаларда қўллаб-қувватлаб келган. Қирғизистон ҳам¸ ўз навбатида¸ бу давлатларни қўллаб-қувватлаган. Бу масалада ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. Савол бу ерда фақат иқтисодий масалаларда турибди, деди Қирғизистон раҳбари.


Айни пайтда¸ Қурманбек Бакиев ҳарбий базанинг ёпилиши Бишкек-Вашингтон муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслигига ишонч билдирди.


АҚШ 2001 йилдан буён Қирғизистондаги ҳарбий базадан фойдаланиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG