Линклар

Чехия фавқулодда саммит ўтказишга чақирди


Европа Иттифоқининг жорий раиси Чехия иттифоққа аъзо давлат раҳбарлари 1 март куни Брюсселда фавқулодда саммит ўтказишини маълум қилди


Глобал иқтисодий бўҳрон мазкур саммит диққат марказида бўлади. Франция президенти Николя Саркози франциялик автомобилсозлар Чехиядаги заводларни мамлакатга қайтариши лозимлигини билдиргандан сўнг, Прага ҳукумати миллий протекционизм таҳликасини муҳокама қилиш учун фавқулодда саммит чақирди.


Душанба куни Николя Саркози ўз ҳукумати Франция автомобил саноатига ёрдам тариқасида 6.3 миллиард евро ажратишини ҳам маълум қилди.

XS
SM
MD
LG