Линклар

Туркия президенти Россияга сафар қилади


Туркия президенти Абдуллоҳ Гул 12 феврал куни Россияга сафар бошлайди.


Туркия президенти маъмурияти тарқатган хабарга кўра, Абдуллоҳ Гул ва президент Дмитрий Медведев сўзлашувлари якунида икки давлат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга оид декларация имзоланиши режалаштирилган.


Туркия раҳбарининг Татаристон президенти Минтемир Шаймиев билан ҳам учрашуви кутилмоқда.


Икки давлат ўртасидаги савдо- иқтисодий алоқалар кўлами 2008 йилда 40 миллиард долларни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG