Линклар

Чехия бош вазири Каспий давлатларига боради


Чехия бош вазири Мирек Тополанек жорий ҳафта Каспий денгизи атрофидаги нефт ва газ заҳираларига бой бўлган давлатлар бўйлаб сафар қилади.


Тополанек 12 феврал куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, 13 феврал куни эса Туркманистон ва Озарбойжон президентлари Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва Илҳом Алиевлар билан учрашади.


Ўзаро алоқалар истиқболи, жумладан энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ушбу учрашувлар марказида бўлади.


Қозоғистон, Туркманистон ва Озарбойжон Европани Россия газига қарамликдан қутқариши кутилаëтган Набукко лойиҳасида иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG