Линклар

logo-print

Тбилиси-Лондон ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиради


Грузия ва Буюк Британия ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.


Бу ҳақда Грузия мудофаа вазири Давид Сикхарлидзе Буюк Британиянинг халқаро мудофаа ва хавфсизлик вазири Анн Тейлор билан Тбилисида ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.


Мудофаа вазирининг билдиришича, Буюк Британия расмий Тбилисининг НАТО талабларига мос келишига фаол кўмаклашмоқда.

2004 ва 2007 йилларда Грузия ва Британия қўшинлари биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказган.

Бундан ташқари¸ Британия мутахассислари грузиялик ҳарбийлар учун қатор ўқув машғулотлари уюштирган эди.

XS
SM
MD
LG