Линклар

Россия ва ЕИ ҳамкорликни давом эттирмоқчи


Россия ва ЕИ расмийлари ўзаро сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга келишиб олдилар.


ЕИнинг ташқи ишлар мутасадисси Хавъер Солана халқаро майдондаги бўҳронларни бартараф этишда ЕИ ва Россия биргаликда ишлаши лозимлигини таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва ЕИнинг юқори мартабали расмийлари мавжуд келишмовчиликларга қарамай Брюссел ва Москва ўртасидаги стратегик ҳамкорликка оид музокараларни давом эттиришга ваъда бердилар.


Чехия ташқи ишлар вазири Карел Шварценберг ҳар иккала томон ҳам ушбу музокараларнинг давом эттирилишидан манфаатдор эканини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG