Линклар

logo-print

General Motors Тошкентда институт очади


General Motors корпорацияси GM двигателларини ишлаб чиқариш бўйича қурилаётган янги завод учун мутахассислар тайёрловчи институт очмоқчи.

11 феврал куни Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасида General Motors вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда GM Powertrain Uzbekistan қўшма корхонаси вице-президенти Майк Аркамоне мазкур олийгоҳнинг Тошкентда очилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида General Motors и “Узавтосаноат” Ўзбекистонда мамлакат бозори ва МДҲ мамлакатларида очилажак автозаводлар учун камхарж двигателлар ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона очгандилар.

Марказий Осиё янгиликлари сайтининг хабар қилишича, ҳозирда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қўшма корхона заводи қурилиши бошланган. Заводни 2011 йилнинг март ойида ишга тушириш режалаштирилган. Мазкур завод тўла қувват билан ишлаган тақдирда йилига 360 минг двигател ишлаб чиқара олади.
XS
SM
MD
LG