Линклар

logo-print

Фазода иккита сунъий йўлдош тўқнашди



АҚШнинг Фазовий тадқиқотлар маркази – НАСА космонавтика тарихида илк бор иккита сунъий йўлдош фазода тўқнашиб кетганини маълум қилди.


АҚШ расмийларининг билдиришича, АҚШ ва Россияга тегишли фазо кемалари Сибир ҳудуди устида- 800 км баландликда тўқнашган.


НАСАга кўра, тўқнашув оқибатида фазода парчалардан иборат иккита булут пайдо бўлган.

Мутахассисларнинг таъкидича,
тўқнашувдан сўнг ҳосил бўлган бўлаклар Халқаро космик станциясига ҳеч қандай таҳдид солмайди.

XS
SM
MD
LG