Линклар

logo-print

Австралияда ўт қўйганликда гумонланаëтганлар қўлга олинди



Австралия полицияси 180дан ортиқ фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган ўрмон ёнғинларини содир этганликда гумон қилиб икки кишини сўроқ қилди.


Ҳозирча сўроққа тутилган шахсларнинг исми-шарифи ошкор қилинмади.


Австралия расмийларининг билдиришича, қарийб 300 минг гектар ер, жумладан, 750дан зиёд хонадонни кулга айлантирган ёнғинлардан камида иккитаси атайлаб уюштирилган.

Расмийлар иддаоси ўз тасдиғини топса, айбдор деб топилган шахсларга суиқасд ва қотиллик айблари қўйилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG