Линклар

Халқаро Амнистия Туркманистонни танқид қилди



Amnesty International ташкилотига кўра, Туркманистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш борасида берган ваъдаларига қарамай, мамлакатда сиёсий асосда ҳибсга олишлар, қийноқ ва тазийқлар ҳануз давом этмоқда.


Ташкилот таъкидича, президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг биринчи авторитар президенти Сапармурод Ниёзов сиёсатининг айрим жиҳатларидан воз кечган бўлсада, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ташвишлилигича қолмоқда.


Amnesty International бугун эълон қилинган ҳисоботда¸ мустақил журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва диндорларнинг Туркманистонда ҳануз тазйиқларга учраётганидан жиддий ташвиш билдирди.

XS
SM
MD
LG