Линклар

logo-print

Покистон ўз текширувини давом эттирмоқда


Расмий Исломобод Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган ҳужумлар қисман Покистон ҳудудида режалаштирилганини илк бора расман тан олди.


Бугун Исломободда матбуот анжумани ўтказган хавфсизлик масалалари бўйича Покистон юқори мартабали расмийси Раҳмон Малик ўтган йилнинг ноябр ойида содир этилган хуружларга алоқадорликда гумон қилинган асосий шахслар ҳибсга олинганини маълум қилди.


Шунингдек, Раҳмон Малик бу хуружлар ортида Покистон ҳукуматига алоқаси бўлмаган гуруҳлар турганини таъкидлаб, Ҳиндистон томонини 179 фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган хуруж ташкилотчиларини жазолашга қаратилган сайъ-ҳаракатларда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG