Линклар

"Фитна" муаллифи Британияга бориш режасида



Исломни таҳқирловчи фикрлари билан танилган ҳолландиялик сиёсатчи Герт Вилдерс Британия ҳукумати қаршилигига қарамай бу давлатга бориш режасидан воз кечмаслигини маълум қилди.


Аксилисломий қарашлари билан танилган сиёсатчи Қуръон ва мусулмонларга қарши қаратилган “Фитна” фильмини Лондонда намойиш қилишни режалаштираётган эди.


Бироқ Буюк Британия расмийлари хавфсизлик сабабларини рўкач қилиб, сиёсатчини мамлакатга киритишдан бош тортди.


Ўтган ой Амстердам шаҳар суди Герт Вилдерсга нисбатан “Фитна” фильми ва сиëсий баёнотлари билан мусулмонларни камситиб¸ диний адоват қўзғаганлик асосида жиноий иш очиш ҳақда қарор берган эди.

XS
SM
MD
LG