Линклар

Афғонистонда худкушлик ҳужуми ортмоқда



Афғонистонда содир этилган икки портлашда хавфсизлик кучларининг икки ходими нобуд бўлди 10дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.


Расмийларга кўра, Пактика вилоятида худкуш шахс ўзини полиция ходимлари олдида портлатиб юборган. Бу портлашда полициянинг бир ходими нобуд бўлган 10 нафари тан жароҳати олган.


Нимруз вилоятида ҳам худкуш шахс ўзини ҳукумат қўшинлари колоннаси олдида портлатиб юборган. Оқибатда бир ҳарбий нобуд бўлган, икки нафари жароҳатланган.


Сешанба куни ҳам Кобулда худкуш шахслар томонидан уюштирилган ҳуружларда 20дан зиёд фуқаро нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG