Линклар

logo-print

Обама иқтисодни қутқариш арафасида


Душанба куни амалий кучга кирадиган иқтисодни ривожлантириш режаси президент Обаманинг Конгрес ва Сенат раҳбарлари билан ўтказган тинимсиз музокаралари сўнггида қабул қилинди.

Душанба куни амалий кучга кирадиган иқтисодни ривожлантириш режаси президент Обаманинг Конгрес ва Сенат раҳбарлари билан ўтказган тинимсиз музокаралари сўнггида қабул қилинди.

АҚШ Конгрессининг иккала палатаси чоршанба куни Обама маъмурияти тақдим этган иқтисодни ривожлантиришга оид режа юзасидан¸ ниҳоят¸ келишувга эришди.

Обама маъмурияти томонидан ҳозирланган 820 миллиард долларлик режанинг¸ Намояндалар палатаси ва Сенат томонидан қабул қилинган икки кўриниши ўртасидаги тавофут¸ ниҳоят орадан кўтарилди.

Намояндалар палатаси ва Сенат раҳбарлари Обама маъмурияти вакиллари билан ўтказилган 24 соатлик қизғин музокаралардан сўнг 789 миллиард долларга туширилган якуний режани маъқулладилар.

Бу ҳақда Сенатдаги демократлар раҳбари Ҳэрри Рейд журналистларга маълум қилди.

- Ҳар қандай музокарада бўлгани каби¸ бу сўзлашувларда ҳам¸ юмшоқ қилиб айтганда¸ нимадандир воз кечилди¸ нимадир қўшилди¸ деди Рейд муроса ҳақдаги хабарни ëйинлай туриб.

Ўртаҳол ва камбағал америкаликларни муайян солиқлардан озод қилиш¸ иқтисодни ривожлантириш¸ янги иш ўринлари ташкил этиш ва банклар ҳамда мижозларга сарфлаш учун кўпроқ пул қолдиришни кўзда тутувчи Обама режасига¸ мухолиф республикачилар босими остида таҳрир киритилди¸ аниқроғи унинг миқдори камайтирилди.

Республикачи сенатор Сюзан Коллинз ҳам¸ эндиликда Конгресда сўнгги бор овозга қўйиладиган режанинг¸ унинг учун бор-йўқ уч республикачи сенатор овоз берганига қарамай¸ муроса маҳсули эканини қайд этди.

- Мен ўзаро сўзлашувлар ниҳоясида инфраструктурани ривожлантириш учун ажратиладиган маблағнинг кўпайтирилганидан жуда хурсандман. Айни шу янги қонуннинг иш ўринлари яратишга қаратилган энг кучли таркибий қисмидир. Янги режага кўра¸ инфраструктурани ривожлантириш учун 150 миллиард доллар маблағ ажратилади¸ деди республикачи сенатор.

Жума куни Конгресс иккала палатаси тасдиғидан ўтгач¸ иқтисодий режанинг қонун шаклига кўчган шаклда¸ президент Обама столига келиши кутилмоқда.

Президент Обаманинг эса¸ душанба куни мазкур қонунга жонли тарзда олиб кўрсатиладиган тадбирда имзо чекиши кутилмоқда.

Ҳали президент сифатида расман иш бошламай турибоқ Обама¸ Конгресдаги ҳам демократ¸ ҳам республикачиларни эски сиëсий анъанани четга суриб¸ оддий америкаликлар манфаати учун ушбу режани маъқуллашга даъват қилишни бошлаган эди.

Чоршанба кунги хабарга муносабат билдирган Обама¸ Конгрес аъзоларига¸ шароит тақозо қилаëтган тарзда тезлик билан қарор берганлари учун миннатдорлик билдирди.

Ўз режасига жамоатчилик таянчини қозониш мақсадида Американинг иқтисодий инқироздан энг кўп зиëн кўрган штатларига сафар қилаëтган Обама¸ ўз ишини йўқотганлар учун бу режанинг қабул қилиниши¸ хушхабар эканини таъкидлади.

- Менинг режам¸ бундан 50 йил аввал президент Эйзенҳауэр миллий магистрал йўл қурилишини бошлаб берганидан буëн миллат тарихида инфраструктура учун энг катта сармоя ëтқизишни кўзда тутади.

Бу режага асосан биз магистрал ва темир йўлларимиз¸ ниҳоятда хавфли ҳолга келиб қолган тўғон ва кўприкларимизни қайта таъмирлаш учун 100 миллиард доллар ажратамиз. Бу қарийб 400 минг янги иш ўрни демакдир¸ деди президент Обама.

Обама маъмурияти думи сал юлинганроқ шаклда бўлса-да¸ иқтисодни ривожлантириш режасининг Конгрес тасдиғидан ўтганини нишонлаëтган бир пайтда¸ таҳлилчилар 790 миллиард долларнинг АҚШ иқтисодини жорий инқироздан олиб чиқишга етарли бўлиш-бўлмаслигидан баҳс этмоқдалар.

АҚШ Молия вазири Тим Гайтнер ҳам бундай таҳликадан огоҳлиги¸ аммо ҳозирги шароитда нимадир қилмаслик энг катта хато бўлажагини таъкидлади.

- Иқтисодни қайтадан тўғри изга солиш учун биз уч жабҳада баравар ҳаракат қилмоғимиз лозим. Биз иқтисодни тузатиш учун қудратли дастурни қабул қилмоғимиз¸ янги иш жойлари яратиб¸ хусусий сармоядорларни рағбатлантирмоғимиз лозим. Бу учала ишни бараварига олиб бориш ўта муҳимдир¸ деди Гайтнер.

“Иқтисодий режа¸ кўплар учун жуда қиммат бўлиб кўринаëтган бўлса-да¸ ҳозирги шароитда тезлик ва қатъият билан ҳаракат қилмаслик мамлакат аҳолиси ва бизнес жамоаси учун янада қимматроққа тушади”¸ дея қўшиб қўйди АҚШ Молия вазири.
XS
SM
MD
LG