Линклар

ЕХҲТ Грузиядаги кузатувчилари мандатини узайтирди



ЕХҲТ га аъзо давлатлар Гузиядаги 20 кишидан иборат халқаро кузатувчилар миссияси мандатини узайтириш юзасидан келишувга эришдилар.


Қароргоҳи Венада жойлашган ташкилотнинг билдиришича, халқаро кузатувчилар июл ойига қадар Жанубий Осетияга яқин ҳудудларда ўз миссиясини давом эттиради.


Мазкур кузатувчилар мандатнинг 18 феврал куни тугаши кутилаётган эди.


Маълум бўлишича, Россия ва Грузия ЕХҲТ қарорини қувватлаган.


Халқаро кузатувчилар¸ ўтган йил август ойида Россия-Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг минтақага сафарбар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG