Линклар

logo-print

Пенсия тартибида нима ва нега ўзгарди?

  • Ҳасанжон

Янги пенсия тартиби совет даврида яхши маош олиб ишлаган кекса пенсионерлар хизматини пучга чиқарадиган кўринади.

Янги пенсия тартиби совет даврида яхши маош олиб ишлаган кекса пенсионерлар хизматини пучга чиқарадиган кўринади.

2009 йилдан Ўзбекистонда янги пенсия тизими кучга кирди. Узоқ йиллик меҳнати совет даврига тўғри келган пенсионерлар¸ бу тизимни адолатсиз¸ дея баҳоламоқдалар.

2008 йил 29 декабр куни Ўзбекистон республикаси президентининг 2009 йилги давлат бюджети параметрларига оид қарори эълон қилинган эди.

Мазкур ҳужжатда 1 январдан бошлаб пенсияга чиқиш учун мурожаат қилган фуқароларга пенсия белгилашнинг янги тартиб жорий қилиниши назарда тутилган банд ҳам бор.

Пенсия бундан буён қай тартибда белгиланишини тушунтириб беришни сўраб Молия вазирлиги ходимига мурожаат қилдик.

Озодлик:
Президент қарори билан пенсияга чиқаëтганларнинг пенсиясини аниқлаш услуби ўзгарибди. Бу қанақа белгиланади?

Молия вазирлиги ходими: Охирги 10 йиллик фаолиятидан хоҳлаган беш йиллик бўйича иш ҳақи бўйича маълумотнома олиб келиши керак. Пенсия ўшандан ҳисоблаб чиқилади.

Озодлик: Қанақа у хоҳлаган беш йиллик?

Молия вазирлиги ходими: Масалан¸ 60 ëшгача ишлаган. Ўша 50 ëшдан 60 ëшгача ишлаган даври бўйича ўзининг хоҳишига кўра ўзи хоҳлаган беш йилидан иш ҳақи тўғрисида маълумотнома олиб келади. Хоҳласа 50 ëшдан 55 ëшгача¸ хоҳласа 51 ëшдан 56 ëшгача ва ҳоказо.

Қонун талаби бўйича кетма-кет беш йил бўлиши керак. Ўша маълумотнома бўйича ижтимоий таъминот бўлимлари пенсияни белгилаб беради. Беш йилликнинг қайси қисмида кўпроқ пенсия олиш имкони бўлса¸ одамлар ўша беш йилликдан маълумотнома олиб келишга ҳаракат қилади.

Озодлик: Пенсиялар илгари қандай тартибда белгиланган?

Молия вазирлиги ходими: Қарор қабул қилингунга қадар ҳам шундай бўлган. Кетма-кет беш йил бўлган. Фақат унда пастки қисмининг чегараси бўлмаган. 1960-1970 йиллардаги иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни олиб келиб¸ пенсия тайинлаш мумкин эди.

Ҳозир ўшанинг даври қисқарди. Чунки ҳозир анча вақт ўтиб кетди. Ҳужжатларнинг анчаси у ëқда бу ëқда қолиб кетган. Колхозлар йўқ бўлиб кетди. Шунинг учун ҳозир маълумот олиш анча мушкуллашиб қолди. Шу боисдан шунақа вақриант қабул қилинди.

Озодлик: Қонун ўзгаришининг сабаби нимада?

Молия вазирлиги ходими: Йилдан йилга маълумотнома олиш имконияти қийинлашиб бораяпти. Иш ҳақи ҳаммаси қоғозда ëзилганку тўғрими? Ишэ ҳақлари ëзилган китоблар архивдан кунига неча марта олинади¸ неча марта ëзилади. Бу қоғозлар охири йиртилиб¸ чизилиб¸ рақамлари ўчиб яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Анчаси чириб қолган. Шу сабабли ҳақиқий иш ҳақини олиш йилдан-йилга қийинлашиб бораяпти.

Озодлик: Мен 50 ëшимгача катта суммада ойлик олганман¸ 50 ëшимдан кейин ойлигим камайган. Бу адолатсизлик¸ деганлар ҳам бўлаяпти. Уларга нима дейсиз?

Молия вазирлиги ходими: Бу нарса биргина бизда бўлаëтгани йўқ. Бошқа мамлакатларда охирги бир йилдан ҳам қилаяпти. Масалан Белорусияда охирги беш йилнинг иш ҳақини олиб келар экан. Россияда охирги бир йил.

Озодлик: Бу пенсияни аниқлашда яхши тизиммикан ëки бундан ҳам қулайроқ йўллари бормикин?

Молия вазирлиги ходими: Ҳужжатлар ишлатилавергандан кейин қоғозлар йўқ бўлиб кетаяпти. Агар бу нарса компьютерда бўлса¸ компьютердан чиқариб олардик. 1960-1970 йилларда бу нарсалар бўлмаганку.

Мана жойларга бориб қарасангиз ҳужжатларнинг аҳволи жуда ëмон бўлиб кетган. Фуқароларга аниқ иш ҳақлари тўғрисида маълумот олиш қийинлашиб кетган. Ўшаларни енгиллаштириш мақсадида бу қабул қилинди. 10 йил жуда узоқ муддат эмаску.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG