Линклар

logo-print

Украинада Молия вазири ишдан кетди



Украина Молия вазири Виктор Пинзеник истеъфо берди.


Пинзеник бугун эълон қилган баёнотда иқтисодий масалаларда мамлакат раҳбарияти билан тортишувга боргани ва мазкур вазиятда сиёсат тутқунига айланганини билдириб, истеъфо беришга қарор қилганини билдирди.


- Юзага чиққан вазиятда мен ўз лавозимимда ишлашни давом эттира олмайман, дейилади Молия вазири баёнотида.


Пинзеник Молия вазири лавозимига 2007 йилнинг декабр ойида тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG