Линклар

Вилдерс Британияга киритилмади



Исломни таҳқирловчи фикрлари билан танилган ҳолландиялик сиёсатчи Герт Вилдерс Лондондаги Ҳитроу аэропортида ҳибсга олинди.


Маълум бўлишича, Британия расмийлари яқин соатлар ичида сиёсатчини ўз ватанига қайтариб юборадилар.


Аксилисломий қарашлари билан танилган сиёсатчи Қуръон ва мусулмонларга қарши қаратилган “Фитна” фильмини Лондонда намойиш қилишни режалаштираётган эди.


Буюк Британия расмийларининг хавфсизлик сабабларини рўкач қилиб, сиёсатчини мамлакатга киритишдан бош тортганига қарамай, Герт Вилдерс Лондонга сафар қилди.


Ўтган ой Амстердам шаҳар суди Герт Вилдерсга нисбатан “Фитна” фильми ва сиëсий баёнотлари билан мусулмонларни камситиб¸ диний адоват қўзғаганлик асосида жиноий иш очиш ҳақда қарор берди.

XS
SM
MD
LG